Отаси унга бир халта мих бериб, ҳар сафар ғазабланганида боғдаги деворга биттадан мих қоқишини айтди...
Аввалига у ҳар куни деворга ўнлаб мих қоқди. Бироз вақт ўтиб у ўз ғазабини назорат қилишни ўргана бошлади ва деворга қоқилаётган михлар сони камайиб борди.
Ниҳоят, у мих қоқишни бутунлай тўхтатди.
Шунда отаси унга: «Энди ҳар ғазабланмасдан ўтказган кунинг девордан битта михни суғуриб ташла», деди.
Бола айтилганини қилди. Орадан вақт ўтиб, девордаги барча михлар суғуриб олинди.
Отаси унга деди:
— Энди деворда қолган изларга қара.
Бола деворга қаради. Унда жаҳл билан қоқилган михлар йўқ аммо ўша қоқилган михларнинг тешиклари, ёриқлари қолган эди.
Отаси деди:
— Ғазабланган пайтингда айтган оғир сўзларнинг жароҳати ҳам худди шу изларга ўхшайди, ўғлим. Сен кейин узр сўрашинг ёки сўзларингни қайтариб олишинг мумкин, аммо орттирилган жароҳатлар тузалмайди.
Шунинг учун ғазабингни назорат қилишни ўрган.
👉 @UnchaMuncha
