1 январдан кўчмас мулкни муддатли тўловга (рассрочка) сотиш тақиқланади
Президент қарори билан 2027 йил 1 январдан бошлаб аҳолига муддатли тўлов хизматини кўрсатиш бўйича муҳим чекловлар кучга киради. Янги тартибга кўра, кўчмас мулкни муддатли тўлов асосида сотиш бутунлай тақиқланади ва бундай хизматларни фақат Марказий банк реестридан ўтган ташкилотлар кўрсата олади.
Шартнома суммаси 110 млн сўмдан, муддати эса 12 ойдан ошмаслиги, барча қўшимча устама ва жарималар йиғиндиси йилига 50 фоиздан ошмаслиги белгиланмоқда. Харидорлар қарзни исталган вақтда жарималарсиз муддатидан олдин ёпиш ҳуқуқига эга бўлади. БҲМнинг 3 бараваригача бўлган харидлар эса кредит бюросига юборилмайди.
@bankir
Post #980
664
Forwarded from Банкир/Маҳалла банкири