⚡️ Йўловчилар Яндекс ўрнига бошқа хизматни танлади, аммо сафар нархи бир неча баробар қимматга тушди. Энди тарифларни Қўмита ўрганади
Яндекс ишидаги узилишлар фонида рақобатчи агрегаторларда шошилинч вақтларда такси нархлари кескин ошди. Рақобат қўмитаси нархлар бир неча баробар кўтарилганини маълум қилди. Қўмита тарифлар оширилишининг асослилигини ва инсофсиз рақобат аломатлари бор-йўқлигини ўрганишни бошлади.
📈 Агрегаторларга нархни ҳисоблаш алгоритмларини қайта кўриб чиқиш ва нархларнинг кескин ҳамда сунъий ошишига йўл қўймаслик таклиф этилди.
🤔 Нега бошқа хизматга ўтиш йўловчилар учун сафарларни шунчалик қимматлаштириб юборди? Энди бу масалага ваколатли орган аниқлик киритади. Қоидабузарликлар тасдиқланса, текширувлар ўтказилиб, қонунда белгиланган чоралар кўрилади.
https://t.me/TYUZBEK/
Post #136936
67K
