TGViewer
Telegram_Yulduzlari| Расмий канал Telegram_Yulduzlari| Расмий канал @tyuzbek · 1.02M subscribers
Post #136764 98K
#ДИҚҚАТ
⚡️⚡️Томорқасида иссиқхона қурганларга 200 миллион сўмгача субсидия ажратилади

Иссиқхона хўжаликларига қуйидаги имтиёзлар ва субсидиялар назарда тутилмоқда:

🔹 қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига қўшилган қиймат солиғи ставкаси ноль фоиз этиб белгиланди;
🔹 қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва балиқ хўжалиги корхоналари учун ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни реализация қилишдан олинган фойда бўйича фойда солиғи ставкаси ноль фоиз этиб белгиланди;

🔹 иссиқхона фаолиятидан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг камида 60 фоизини ташкил этган иссиқхона хўжаликлари учун ижтимоий солиқ ставкаси 2026 йил 1 январдан 2029 йил 1 январгача 1 фоиз этиб белгиланди.

2027 йил 1 январдан 2030 йил 1 январгача иссиқхона фаолиятидан даромадининг камида 60 фоизини ташкил этган тадбиркорлик субъектларига юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва мол-мулкка солинадиган солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади.

✅ 2026 йил 1 ноябрдан 2030 йил 1 апрелгача иссиқлик энергиясини тежовчи махсус қопланма “кўрпа” билан қопланган ва (ёки) энергия самарадор “яшил” иситиш воситаларидан (иссиқлик насослари, геотермал иситиш тизимлари, қуёш иссиқлик тизимлари, электр энергияси асосидаги юқори самарали иситиш тизимлари) фойдаланаётган иссиқхона хўжаликларига октябрь–март ойларида истеъмол қилинган электр энергияси қийматининг 50 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги 2030 йил 1 январга қадар Тошкент вилоятининг Тошкент, Зангиота, Қибрай, Янгийўл ва Юқори Чирчиқ туманларида аҳоли томорқаларидаги иссиқхоналарни иситиш учун қуёш панеллари, иссиқлик насослари, инфрақизил иситиш мосламалари ва бошқа энергия тежамкор ускуналарни харид қилиш ҳамда ўрнатиш харажатларининг 40 фоизи, бироқ 100 миллион сўмдан ошмаган миқдорда бир марталик субсидия ажратади.

Камбағалликни қисқартириш мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан Тошкент вилоятининг иссиқхоначиликка ихтисослашган 50 та маҳаллада ҳар бир оилага 200 миллион сўмгача субсидия ажратилади.

Марказий банк оилавий тадбиркорликни ривожлантириш доирасида тажриба тариқасида томорқа ва деҳқон хўжалигига мўлжалланган ер майдонларига эга жисмоний шахсларга имтиёзли кредитлар ажратади: “яшил” технологияларга асосланган иссиқхона барпо этиш учун 300 миллион сўмгача, мавжуд иссиқхоналарни қайта жиҳозлаш учун 150 миллион сўмгача.

Президентнинг “Илғор “яшил” технологиялар асосида иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ва аҳоли томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ–371-сон, 13.10.2026 й.) қабул қилинди.


⚡️TELEGRAM_YULDUZLARI - ЁШ БОЛАЛАРГА ТАҚИҚЛАНАДИ! КАТТАЛАР УЧУН!  БИЗГА ҚЎШИЛИНГ!
More from @tyuzbek
  1. Oct 15, 2026#ТЕЗКОР ❗️Тошкент тумани ҳокими ўринбосари 25 минг $ билан қўлга олинди. ⚡️TELEGRAM_YULDUZ…
  2. Oct 15, 2026⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ FAQAT 1 KUN! MEDIAPARK’DA -70% GACHA CHEGIRMALAR! 🔻 MEDIAPARK’da «Barakali J…
  3. Oct 15, 2026"Сен ухлаганда мен ишга кетдим, сен ухлаганда мен уйга етдим...'ю" Ҳозирги кундаги кўплаб…
  4. Oct 15, 2026#ДИҚҚАТ ☄️Ўзбекистондаги барча педагоглар фарзандлари учун шартнома асосида 30% чегирма ол…
  5. Oct 15, 2026🚨 19 та тадбиркорлик субъектининг 2 миллиард сўми ўғирланди! ИИВ Кибержиноятларга қарши к…
  6. Oct 15, 2026#ТЕЗКОР #Тайинлов ⚡️Нилуфар Анваровна Аллабергенова Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари лав…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →