🇦🇿🇫🇷 Баку Парижнинг Озарбайжондаги саёҳатчилар учун хавфлар ҳақидаги баёнотларини қоралади
Расмий Баку Франция тарафининг Озарбайжонда гўё «ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш ва адолатсиз суд муҳокамаси» хавфи борлиги ҳақидаги даъволарини қоралади, Париж мамлакатга сафар ҳақидаги огоҳлантиришни шу билан асослаган эди.
Бу ҳақда Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Айхан Ҳожизоданинг Франция Европа ва ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг 17 сентябрдаги баёнотига жавобида айтилади.
Ҳожизода Баку бундай даъволарни қатъий рад этишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Озарбайжон қонунчилигига мувофиқ ўтказилаётган айрим жиноят ишлари бўйича суд жараёнларини сиёсий мулоҳазалардан келиб чиқиб тақдим этиш ва мамлакат суд тизими ишига аралашишга уриниш ноқулайдир.
😳 Озарбайжонда чет эл сайёҳларига ҳеч қандай таҳдид йўқ. Минтақанинг энг хавфсиз мамлакати!
Суратдаги йигитлар ёлғон гапиришмайди!
#Геосиёсат #Озарбайжон #Франция
@turoneksress
Post #24235
15
