Ака-ука ишбилармонлар
BMB HOLDING деган компания очилган, уни Бекзод Маматқулов таъсис қилган. Ҳа, ўша Футзал федерациясига раҳбар бўлган одам.
Компаниянинг ярмига унинг ўзи, тенг ярмига эса акаси Азиз Маматқулов эгалик қилади. Компания таъсисчилар кенгаши раиси Б.Маматқулов бўлса, А.Маматқулов кенгаш аъзоси.
Бошқа маълумотларни топиб бўлмади, чунки компания сайти ҳаминқадар ишлайди. Футзал федерацияси сайти эса ундан-да ёмон, шунинг учун ортиқ тўхталиб ўтирмаймиз.
Компания устав фонди 1 млрд. сўм. Унинг таъсислигида BMB MEDIA MARKAZ фирмаси очилган, устав фонди 2,8 млрд. сўм. Бу МЧЖ асосан реклама ва пиар билан шуғулланади.
BMB MEDIA MARKAZ 2023 йилда рўйхатдан ўтганига қарамай, 2026 йил апрел ойидан банк ва бошқа ташкилотларнинг тендерларини бирин-кетин ютиб келмоқда.
Масалан, Халқ банки томонидан “хазна” сайтини юритиш, илова ижтимоий тармоқларини (СММ) мувофиқлаштириш ҳамда креатив материаллар яратиш бўйича хизматлар кўрсатиши хариди юзасидан ўтказилган тендерда 1,05 млрд. сўм билан ғолиб чиққан.
Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси ўтказган тендерда эса салкам 1,1 млрд. сўм таклиф билан ютиб чиққан. У ҳам ролик тайёрлаш ва реклама бўйича.
Шунингдек, Olx.uz сайтида Бизнесни ривожлантириш банки рекламасини жойлаштириш бўйича ўтказилган тендерда 400,6 млн. сўм таклиф билан ғолиб чиққан. Булар шунчали очиқ маълумотлар холос.
Ҳар иккала ташкилотнинг барқарорлик рейтинги қониқарли деб топилган. Ушбу исмлар яқин йиллар ичида кўзга ташланиб қолди. Бунинг ёмон тарафи йўқ, албатта.
Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | X | Боғланиш | Реклама учун | Whatsapp
Post #9129
13.3K

- 🔥 10
- 🤮 7
- 🤣 4
- 😎 2
- ✍ 1
- 😁 1
- 🤝 1