Ўсимлик ёғини маркировкалаш: тадбиркорлар нима дейди?
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ўсимлик ёғини рақамли маркировкалаш бўйича таклиф этилаётган тартиб қизғин муҳокама қилинмоқда. Янги талабларнинг тадбиркорлар фаолиятига таъсири юзасидан саволлар ҳам кўтарилмоқда.
Бугун Савдо-саноат палатаси айнан шу масала юзасидан миллий бренд эгалари, ўсимлик ёғи ишлаб чиқарувчилари ва импорт қилувчиларни очиқ мулоқотга таклиф этди.
Учрашувда ўсимлик ёғини рақамли маркировкалаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси билан бирга маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг рақобатбардошлигини ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинмоқда.
Энди тадбиркорларнинг фикр ва таклифлари қанчалик инобатга олинади? Маркировкалаш бўйича мавжуд саволларга қандай жавоб берилади?
Мазкур саволларга жонли эфирни кузатиб жавоб оламиз.
Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун | YouTube
Post #10535
12.8K

- ⚡ 3
- 🔥 2