Аввалига ижтимоий тармоқларда изоҳларда кўриб қолардим, ҳозир оғзаки нутқдаям учраяпти, “сув истеъмол” шаклида нотўғри ишлатиладиган сўзлардан бири “суиистеъмол”дир.
Бу сўз араб тилидан ўзлашган бўлиб, икки сўзнинг бирикувидан ҳосил бўлган: سُوءٌ ва اسْتِعْمَالٌ.
Биринчи қисм — “суи”нинг маъноси “ёмон”, “истеъмол” эса ҳаммамизга маълум, “иш” деган маънони билдирадиган “амал” сўзидан ясалган бўлиб, “ишлатиш”, “фойдаланиш” деган маъноларни билдиради.
Иккаласи жамланганда эса “ёмон, нотўғри мақсадда фойдаланиш” деган маъно келиб чиқади.
Ҳозир учрайдиган шакли эса китоб ўқимасликдан, икки қарич тилига ишониб китоб ўқишни кераксиз иш, вақтни исроф қилиш деб ҳисоблашдан келиб чиққан.
“Сув истеъмол” қилмайдиганларга жўнатамиз:
👇👇👇
t.me/tahrirchi
Post #391
427
- 🔥 7
- 😁 6