УКАМ
Шукур сендек суянганим бор,
Опангнинг ғамҳўрисан укам.
Ҳаётингда бўлсин омад ёр,
Укаларнинг зўрисан укам.
Яхшилик деб бўласан ҳалак,
Сенда бордир соф дил соф юрак,
Ўзинг буни билмасанг керак,
Укаларнинг зўрисан укам.
Кайфиятимни бузадиган сен,
Яна қайта тузадиган сен,
Одатингга беш кетаман мен,
Укаларнинг зўрисан укам.
Уй тўрида сен учун жойим,
Новвот асал қўлимда чойим,
Поддержкада турасан доим,
Укаларнинг зўрисан укам.
Ёмон кунда бериб жонга-жон,
Меҳрибонлар ичра меҳрибон,
Дуодаман сен учун ҳар он,
Укаларнинг зўрисан укам.
Муаллиф: Комила Қиз.
✅Яқинларга юбориб қўямиз
🍏 TABOBAT TV
Post #1417
5.92K
- ❤ 6
- 😢 1