TGViewer
Суралар ва Дуолар Суралар ва Дуолар @suralar_duolar · 92.4K subscribers
Post #62025 4.76K
“ОРҚАНГДА АЛЛОҲ ТУРИБДИ, БОЛАМ!”
(Ибратли ҳикоя)

Моҳира хола оилада ҳам ота, ҳам она бўлди. Аммо эрининг йўқлиги барибир билинар, гоҳида ўша йўқликка бор бўйи билан қулагандек сезарди ўзини. Ўғли мактабни битираётиб, “Отам бўлганларида зиёфат қилиб берардилар”, деб ўксиганида юраги бир “зирқ” этганди. Олий ўқув юртига кирганида ҳам, қандайдир байрамларда ҳам бу ҳол сезилиб қоларди. Моҳира хола: “Болам, зиёфат бериш мажбурият эмас. Дунёда қилиниши шарт амаллар бор. Ана ўшалар бажарилмай қолса, ўксисанг арзийди”, дерди.
Ўғли ўқишни битирди. Курсдошларининг кўпи нуфузли жойлардан иш топишди. У эса хомуш эди.
– Ойижон, барибир “орқанг” бўлиши керак экан. Мени ҳам кимдир тавсия этганида, ўтиб кетардим. “Ё заринг, ё зўринг” деганлари рост экан, – деб ҳасрат қилиб қолди бир куни.
– Шунга хафа бўлиб юрибсанми? – деди Моҳира хола ичидаги оғриқни ташига чиқармай.
– Бунақа тушкунлик мусулмон кишига ярашмайди. Бировнинг тоғаси, бировнинг амакиси министр бўлса бордир, аммо сенинг орқангда оламлар Парвардигори, барча министрлару подшолар Эгаси бўлмиш Аллоҳ турибди-ку, болажоним. Тавба қил-а, тавба қил! Худойимнинг сенга ҳам атаган яхшиликлари бор.
Холанинг нафаси бўғилиб, супа четига омонат ўтирди. Бутун қалби, руҳи, жони бир тутам бўлиб, “Ё Аллоҳ!” калимасига қўшилиб кетди. Кўзларидан дувиллаб ёшлар қуйилди. Ўғли қўрқиб:
– Ойижон, нима бўлди сизга?! Келинг, бундай ётақолинг! – деди жавдираб. Моҳира хола тезда ўзига келди.
– Мен намоз ўқиб олай, болам, – деди бирданига бошқача турланиб. Икки ракат шукр, икки ракат ҳожат намози ўқиди. Қўллари дуода экан, кўнгли дарёдай тошди, кўзларидан ирмоқлар қуйилди, юзларини ювди. “Ё Аллоҳ, меҳрибоним Аллоҳ! Ёлғиз Ўзингдан бошқа суянар кимим бор? Ўғлимни Ўзинг истаган йўлингга, яхшилар йўлига бошла, унинг олдига яхшиларингни чиқариб қўй, Аллоҳ! Боламнинг олдига яхшиларингни чиқариб қўй, Аллоҳ!..”
Орадан уч кун ўтди. Ўғли кулиб кириб келди. Тасодифан бўлса, шунчалик бўлар, дея онасига қуйидагиларни сўзлади.
Метро бекатидан чиқиб келаётса, бир одам унга қизиқибди. Маълумотини суриштиргач, бизда ишлашни хоҳлайсизми, эртага танлов бўлади, келинг, деб манзилини айтибди. Эртасига ўғли борди, тестга кирди, 99.3 фоиз балл билан конкурсда биринчиликни олди.
Моҳира хола “Аллоҳга шукр, Аллоҳга шукр!” дея ўрнидан турди, икки ракат шукрона намозини ўқиди.

"Намозда хушуъ" китобидан📚

✅Яқинларизга албатта тарқатинг!☝️

📖 @Suralar_Duolar -  Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

Каналга уланиш учун босинг!
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/+dWhXx9y9bZQ3NzMy
https://t.me/+dWhXx9y9bZQ3NzMy
  • ❤ 47
  • 🥰 4
  • 👍 2
  • 👏 2
  • 😢 1
More from @suralar_duolar
  1. Oct 17, 2026Ассалому алайкум ва Рохматуллохи ва Баракотуху. 🌺🍂🌺🍂 Бутун Борликни Яратган АЛЛОХ ТАОЛ…
  2. Oct 17, 2026АЁЛ ким? • Биринчи бўлиб, диктатор - фиръавнга бутун иймони, куч-қуввати ва шижоати ила юз…
  3. Oct 17, 2026Қуръон Шифо... Грижаси бор инсон қиссаси ҳаётий қисса албатта тингланг ва яқинларга жўнати…
  4. Oct 17, 2026🪽Шошилманг КЎРИБ ўтинг Укаси шаҳарда яшайди, акаси эса қишлоқда. Укаси акасига айтмасдан…
  5. Oct 17, 2026Болажонларимиз билан исломий савол жавоб ✅ Яқинларингизга ҳам улашинг ✅Яқинларизга албатта…
  6. Oct 17, 2026🌙 Илм олишни истайсизми? Унда бу канал айнан сиз учун! 🤍 📚 Ушбу каналда: 🌿 Ҳар куни ус…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →