—Ўўў! Ўша таърифи тилларда достон бўлган Дунё деганлари сиз экансиз-да? — деди мен томонга яқинлашган аёл ресторандагиларни эътиборини ўзига қаратганча овозини баландлатиб,— мен бўлсам бир эсипаст, ақлдан озган телба билан бирга яшашга рози бўлган ҳурилиқо ким экан деб юргандим. Ҳмм... — лабларини истеҳзоли бурди у, — мақтаганларича бор экансиз. Аммо минг афсус, қовуннинг яхшисини ит ейди деган гап айнан сиз учун айтилган экан...
— Ҳар доим ҳам ҳамма нарса кўрингани каби эмас, — дедим мен ўзимни совуққон тутишга ҳаракат қилиб, сабаби энди Абдуллоҳ аканинг шаъни менинг ҳам шаъним эди, —агар бор ҳақиқатдан хабардор бўлсангиз менинг ўрнимда бўлиб қолишни орзу қилган бўлардингиз,— чунки...
Охирги сўзларимни унинг қулоғига шивирладим... Аёлнинг кўзлари косасидан чиқиб кетгудек бўлди...
Post #61985
3.98K
- ❤ 5
- 🥰 1