Агар ўликлар гапирса нима юз берар эди?
– Агар ўликлар гапирса, бенамозлик - абадий хорлик, деб айтишар эди.
– Агар ўликлар гапирса, бу яшаётган дунёингиз фақат Аллоҳ учун бўлса яшашга арзийди, деб айтишар эди.
– Агар ўликлар гапирса, Аллоҳ учун қилинган сажда ва тундаги ўқилган икки ракат намоз қабрларингизда нур таратувчидир, деб айтишар эди.
– Агар ўликларингиз гапирса, ғийбатчи ва одамларни обрўларини тўкиш учун гапирадиганларни сўзлашдан тўхташга буюришар эди. Чунки, қабрда танҳо ётилганида бу нарсалар фойда бермайди. Балки, фойда берадиган нарса Аллоҳни зикридир, деб айтишар эди.
– Агар ўликларингиз гапирса, фаноликка юз тутувчи ҳовлиларни бунёд қилиш ўрнига солиҳ амалларингиз билан қабрларингизни обод қилишга киришинглар. Ахир умрингизнинг аксар қисмини ўша ҳовлингизни безаш учун зое қилдингизку? деб айтишар эди.
© Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
✅Яқинларизга албатта тарқатинг!☝️
📖 @Suralar_Duolar - Кунлик Дуолар каналига аъзо бўлинг!
Каналга уланиш учун босинг!
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/+dWhXx9y9bZQ3NzMy
https://t.me/+dWhXx9y9bZQ3NzMy
Post #61946
4.85K

- ❤ 24
- 🥰 3