Оиласи, бола-чақаси йўқ, бир ўта бой одам ҳамма ишчиларини меҳмонга чақириб, ҳар бирининг олдига маълум миқдорда пул ва бир Қуръон қўйибди-да, шу иккисидан истаганингларни олинглар, дебди.
- Қуръонни олардим-у, ўқишни билмайман-да. Шунинг учун пулни ола қоламан, - дебди қўриқчи.
- Хотиним касал, уни даволатишга пул зарур эди, йўқса Қуръонни олган бўлардим, - дебди деҳқон.
- Ўқишни яхши кўраман-у, унга вақтим бўлмайди-да, - дебди ошпаз.
Навбат отбоқар болага келибди. У жуда камбағал бўлиб, ҳатто қорни тўйиб овқатланишга ҳам имкони йўқ экан.
- Пойабзалинг йиртилиб кетибди. Янги пойабзал сотиб олиш учун сен ҳам ҳойнаҳой пулни танласанг керак, - дебди бой.
- Тўғри, янги пойабзалга ҳам, бир товуқ сотиб олиб, онам билан бирга ейишга ҳам эҳтиёжим бор. Лекин мен Қуръонни танладим. Чунки онам, Аллоҳ таолонинг биргина сўзи олтиндан ҳам қиммат, таъми эса асалдан ҳам ширин, дейдилар, - деб жавоб берибди отбоқар.
Шундай қилиб у Қуръонни олибди. Ичини очиб қараса, иккита конверт бор экан. Улардан бирида ёнига қўйилган маблағдан кўра анча кўпроқ пул, иккинчисида эса бойга меросхўрлик ҳуқуқи битилган васиқа қоғози турарди.
- Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлган одамни У Зот ноумид қилиб қўймайди, - дебди бой.
Муҳаммад Юсуф Қори
✅Яқинларизга албатта тарқатинг!☝️
📖 @Suralar_Duolar - Кунлик Дуолар каналига аъзо бўлинг!
Каналга уланиш учун босинг!
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/+dWhXx9y9bZQ3NzMy
https://t.me/+dWhXx9y9bZQ3NzMy
Post #61898
9.23K
- ❤ 78
- 👍 15
- 😢 6
- 🥰 3
- 👏 1