Ўзбекистонда бўлган пайтимда бир нечта подкастларга таклиф қилинган эдим. Улардан бири — LogisTalk подкасти бўлди. У подкастни Linestar Group’даги дўстларим Санжар ва Шоҳрух асос солишган.
Ростини айтсам, подкаст бошловчиси жуда қизиқ ва чуқур саволлар тайёрлаб қўйган экан. Саволларига олдиндан тайёр эмас эдим, шу сабаб кулдан келганча, ҳақиқий тажрибамга таяниб жавоб бердим. Лекин айнан шу ҳолат суҳбатни янада самимий ва ҳаётий қилди, деб ўйлайман.
Бу подкаст мен учун яна бир нарсани эслатди: бизнесда ҳам, логистикада ҳам энг қиммат нарса — реал тажриба. Китоб ёки сценарийдан кўра, йўлда, муаммо ичида қабул қилинган қарорлар инсонни шакллантиради. Тайёр жавоб бўлмаслиги мумкин, лекин ҳалол фикр ва амалиёт ҳар доим қадрли.
Умид қиламан, ушбу суҳбат сизларга ҳам фойдали бўлади. Илтимос, жуда қаттиқ баҳоламанг — бу мен учун ҳам янги, қизиқ ва ўргатувчи тажриба бўлди.
Фикрларингиз ва хулосаларингизни изоҳларда қолдирсангиз, мамнун бўламан 🙌
To'liq podcastni Logistalk YouTube kanalida tomosha qiling! 📱
@sunnatilloabdukhakimov
Post #541
460
Forwarded from Sunnat Abdukhakimov | Logistics