TGViewer
STATISTIKA | Rasmiy kanal STATISTIKA | Rasmiy kanal @statistika_rasmiy · 13.5K subscribers
Post #8143 6.98K
🎉👩🏻‍🏫 Байрам статистикаси: Ўзбекистонда 577,7 минг нафар ўқитувчи фаолият юритмоқда

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025/2026 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўқитувчилар сони 577,7 минг нафарни ташкил этган (ўриндошларсиз).

📊 Ушбу кўрсаткич 2024/2025 ўқув йилига нисбатан 12,8 минг нафарга ёки 2,3 фоизга ошган.


👩🏻‍🏫👨🏻‍🏫Ўқитувчиларнинг 72,5 фоизи ёки 418,8 минг нафарини аёллар, 27,5 фоизи ёки 158,9 минг нафарини эркаклар ташкил этган.


🇺🇿 Ҳудудлар кесимида ўқитувчилар сони:

Самарқанд вилояти — 65,1 минг нафар;

Қашқадарё вилояти — 65,1 минг нафар;

Фарғона вилояти — 60,6 минг нафар;

Сурхондарё вилояти — 52,3 минг нафар;

Андижон вилояти — 46,3 минг нафар;

Наманган вилояти — 42,6 минг нафар;

Қорақалпоғистон Республикаси — 40,7 минг нафар;

Тошкент вилояти — 40,2 минг нафар;

Хоразм вилояти — 35,1 минг нафар;

Тошкент шаҳри — 34,1 минг нафар;

Бухоро вилояти — 33,4 минг нафар;

Жиззах вилояти — 25,7 минг нафар;

Навоий вилояти — 22,3 минг нафар;

Сирдарё вилояти — 14,2 минг нафар.

_____________________________________

✒️ "1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан юртимиздаги барча устозларни чин қалбдан муборакбод этамиз. Миллат таълими ва маънавияти ривожида беқиёс ҳисса қўшаётган соҳа фидойиларининг келгусидаги машаққатли ва шарафли фаолиятларида куч-қувват, улкан зафарлар тилаб қоламиз.
  • 👍 10
More from @statistika_rasmiy
  1. Oct 11, 2026📊 Хизматлар соҳаси қайси ҳудудларда энг тез ўсмоқда? 🏢 Миллий статистика қўмитаси маълум…
  2. Oct 10, 2026Post #8175
  3. Oct 10, 2026💊 Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 24,9 фоизга ошди 🏢 Миллий с…
  4. Oct 10, 2026Post #8173
  5. Oct 10, 2026🤩 Ўзбекистон 8 ойда 1,4 млн тоннадан ортиқ мева-сабзавот экспорт қилди 🏢 Миллий статисти…
  6. Oct 9, 2026🚗 Ўзбекистонда транспорт хизматлари ҳажми 141 трлн сўмдан ошди 🏢 Миллий статистика қўмит…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →