#Maqola_2026 #Mustaqillik35
Истиқлол билан тенгдош, илм билан ҳамнафас
Мустақиллик — халқимизнинг ўз тақдирини ўзи белгилаши, миллий ўзлигини англаши, асрлар давомида шаклланган қадриятлари ва бой маънавий меросини қайта тиклаши учун кенг йўл очган буюк неъматдир. Ўзбекистон истиқлолининг 35 йиллиги арафасида босиб ўтилган шарафли йўлга назар ташлар эканмиз, мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида, хусусан, илм-фан, таълим ва маърифий соҳаларда амалга оширилган улкан ишлар алоҳида эътиборни тортади.
Зеро, мустақиллик йиллари халқимизнинг кўп асрлик илмий ва маънавий меросини янги авлодга етказиш, буюк аждодларимиз қолдирган нодир манбаларни чуқур ўрганиш ва уларнинг жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган ҳиссасини кенг тарғиб этиш учун беқиёс имкониятлар даври бўлди. Айниқса, диний-маърифий соҳадаги янгиланишлар натижасида ёшларни соғлом эътиқод, юксак маънавият, илмга интилиш ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга қаратилган ишлар янги босқичга кўтарилди.
Ўзбекистон замини азалдан илм ва маърифат бешиги сифатида дунё тамаддунига муносиб ҳисса қўшиб келган. Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий, Баҳоуддин Нақшбанд каби буюк алломаларнинг илмий-маънавий мероси нафақат халқимиз, балки бутун инсониятнинг бебаҳо бойлигидир. Истиқлол туфайли ана шу улкан меросни холис ва илмий асосда тадқиқ этиш, унинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш борасида кенг имкониятлар яратилди... - Қобилжон Мирзабаев, таълим муассасаси директори
💬батафсил... https://hidoya.uz/uz/news/2559
🔗 t.me/hidoyauz – диний-маърифий канал!
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇
📱Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📱Youtube
Post #742
32
Forwarded from HIDOYA.UZ || rasmiy sahifa
