#Maqola_2026
МАЗҲАБСИЗЛИК ...
Ислом ҳуқуқининг шаклланиш тарихига назар ташласак, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик даврларида саҳобалар бирор-бир шаръий масалада иккиланиб қолсалар, тўғридан-тўғри Расулуллоҳнинг ўзларига мурожаат қилганлар ва муаммони ҳал этганлар. Бироқ у зотнинг вафотидан сўнг, янги ҳудудларнинг ислом давлатига қўшилиши ва замоннинг ўзгариши натижасида янги фиқҳий масалалар юзага келди.
Бу даврда барча саҳобалар ҳам бир хил илмий даражада эмас эдилар. Таниқли муаррих ва файласуф Ибн Халдун ўзининг «Муқаддима» асарида бу ҳолатни шундай баён қилади: «Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг саҳобалари илмда бир-бирларидан фарқ қилар эдилар. Уларнинг барчалари ҳам аҳли фатво бўлмаганлар. Бу иш билан фақат Қуръоннинг носих ва мансухини, муташобиҳини, муҳкамини ва бошқа маъноларини билган ҳофизи Қуръонларгина шуғулланишган. Чунки улар бу илмни Набий солаллоҳу алайҳи васалламдан ёки у зотнинг сўзларини эшитган, пешқадам бўлган саҳобалардан олганлар. Шунинг учун улар “қорилар” деб аталган».
Саҳобалар ўзларидан кўра олимроқ ва фиқҳни чуқурроқ биладиган саҳобаларга эргашганлар. Бу эса бевосита Қуръони каримнинг «Наҳл» сураси 43-оятидаги илоҳий амрга мувофиқдир: أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لَا تَعْلَمُون «Бас, агар билмасангиз, зикр аҳлидан сўранг».. - Муҳаммадхон Абдураҳманов, таълим муассасаси ўқитувчиси
💬батафсил... https://hidoya.uz/uz/news/2536
🔗 t.me/hidoyauz – диний-маърифий канал!
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇
📱Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📱Youtube
Post #725
62
