TGViewer
Shopirlar 🚗🚔| Tezkor xabarlar Shopirlar 🚗🚔| Tezkor xabarlar @shopirlar · 1.03M subscribers
Post #124422 62.5K
Тошкент–Нурафшон йўлидаги янги йўл ўтказгич 280 млрд (Қарийб 23.7 млн доллар) сўмга қурилди

Food City яқинида қурилган янги йўл ўтказгич расман фойдаланишга топширилди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабарига кўра, лойиҳа қиймати 280,8 млрд сўмни ташкил этган. Июл ойидаги расмий хабарда бу 240 млрд сўмлик лойиҳа экани айтилганди.

Тошкент шаҳри чеккасида, Нурафшон шаҳрига элтувчи йўлдаги янги йўл ўтказгич расман фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда 13 октябр куни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Вазирлик хабарида йўл ўтказгич лойиҳасининг қиймати 280,8 млрд сўмни ташкил этгани айтилади. Июл ойида объектни давлат раҳбари бориб кўрганида лойиҳа қиймати 240 млрд сўм экани айтилганди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига кўра, лойиҳа доирасида:

66 метр узунликдаги ва 46 метр кенгликдаги йўл ўтказгич;

450 метр узунликдаги ер ости автомобил йўли;

950 метр узунликдаги айлана ҳалқа йўли;

2 та ортга қайрилиб олиш жойи;

4 та ер ости пиёдалар ўтиш йўлаги қурилди.

“Натижада кунига қарийб 130 мингта автотранспорт воситасининг узлуксиз ҳаракатланиши таъминланиб, 150 минг нафар аҳоли учун хавфсиз ва қулай транспорт инфратузилмаси яратилди”, – дейилади ИМВ ахборотида.

Катталар канали 👉 @SHOPIRLAR га обуна бўлинг, зўрлари бизда
  • 🤬 144
  • 😁 40
  • ❤ 35
  • 👏 11
  • 👍 5
  • 😢 1
More from @shopirlar
  1. Oct 14, 2026#Қойил Мана баҳтли бўлиш рецепти, тўй қилиш учун йиғилган пул ёшлар учун квартира олиш учу…
  2. Oct 14, 2026⚡️🤯 ШОК: Андижонда мактаб ўқувчи қизлар оммавий муштлашди – бир гуруҳ қизлар синфхонадек…
  3. Oct 14, 2026#ДАҲШАТ #ОГОҲЛИК ⚡️ҚАШҚАДАРЁДА СЕЛ МАШИНАНИ ОҚИЗИБ КЕТДИ. ОҚИБАТДА ЭСА МАШИНАДАГИ ЙЎЛОВЧИ…
  4. Oct 14, 2026#ДИҚҚАТ ‼️Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича Қонун қабул қилинд…
  5. Oct 14, 2026#Диққат #Огоҳлик ‼️Энди машинада баланд овозда мусиқа тинглашлик қатъий таъқиқланади Яқинл…
  6. Oct 14, 2026Озмоқчи бўлганлар учун уйда бажариш мумкин бўлган машқлар тўплами Яқинларга юбориб қўямиз…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →