⚡️🇺🇿 Ўзбекистоннинг саноат салоҳияти Германияда намойиш этилди
6–8 октябрь кунлари Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида ALUMINIUM 2026 халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Алюминий саноатининг энг нуфузли тадбирларидан бири бўлган ушбу кўргазма дунёнинг турли мамлакатларидан ишлаб чиқарувчилар, технология етказиб берувчилари ва саноат вакилларини бирлаштирди.
BENKAM кўргазмада Ўзбекистоннинг ягона вакили сифатида иштирок этиб, қурилиш, қуёш энергетикаси ва транспорт сектори учун юқори технологияли алюминий профиллари ҳамда компонентларини тақдим этди.
Компания стенди хорижий ташриф буюрувчилар ва ҳамкорларнинг эътиборини тортди. Кўргазма доирасида қатор самарали музокаралар ўтказилиб, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда Европа ва Шимолий Америка бозорларига экспортни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.
BENKAM Ўзбекистоннинг саноат салоҳиятини халқаро миқёсда намойиш этиш ва «Made in Uzbekistan» маҳсулотларини жаҳон бозорларига олиб чиқиш бўйича ишларини давом эттиради.
📱Facebook | 📱Instagram | 🌐 Website
Post #124104
63.1K