TGViewer
Shopirlar 🚗🚔| Tezkor xabarlar Shopirlar 🚗🚔| Tezkor xabarlar @shopirlar · 994K subscribers
Post #123328 79.2K
#Муҳим #Тарқатинг
❗️Педагог ходимлар фарзандларига 30 фоизлик контракт чегирмаси қандай қўлланади?


Чегирма кимларга берилади
Мазкур имтиёз Адлия вазирлиги томонидан 2026-йил 9-июль билан рўйхатдан ўтказилган 3849-рақами қўшма қарорда белгиланган Педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимлар рўйхатидаги ходимларнинг фарзандларига татбиқ этилади.

Маъмурий-бошқарув, техник ва хўжалик ходимлари мазкур педагогик лавозимлар рўйхатига кирмайди.

❓ Чегирмадан қандай фойдаланилади?
1️⃣ Талаба kontrakt.edu.uz ахборот тизими орқали тўлов-контракт шартномасини олиш бўйича ариза юборади.
2️⃣ Тизим орқали талабанинг педагог фарзанди эканлиги электрон тарзда текширилади ва тасдиқланади.
3️⃣ Тасдиқланганидан сўнг 30 фоизлик чегирма қўлланилади.

Ариза 2 иш кун ичида кўриб чиқилади ва чегирма бир ўқув йили давомида бир маротаба қўлланилади.

❓Энди энг муҳим савол: қанча тўланади?
Агар контракт суммаси 100 фоиз бўлса:
30 фоизи — чегирма;
70 фоизи — талабанинг тўлови.

Яъни талаба контрактнинг тўлиқ 100 фоизини эмас, фақат 70 фоизини тўлайди.

70 фоизлик тўловни икки хил усулда амалга ошириш мумкин:
1-усул — суммани тўлиқ тўлаш.
Талаба чегирмадан кейинги 70 фоизлик суммани бир мартада тўлайди.

2-усул — бўлиб-бўлиб тўлаш.
1-босқич: 25 фоиз
— 1-курсга тавсия этилганлар учун — 15-октябргача;
— 2-курс ва ундан юқори босқич талабалари учун — 1-октябргача.

2-босқич: яна 25 фоиз — 1-январгача.
Шунда жами тўлов 50 фоиз бўлади.

3-босқич: қолган 20 фоиз — 1-мартгача.

Шунда жами тўлов 70 фоизга етади.

Қолган 30 фоиз нима бўлади❓
Контракт суммасининг чегирмага тўғри келувчи 30 фоизлик қисми Давлат буджети маблағлари ҳисобидан 1-майгача олий таълим ташкилотига қоплаб берилади.

Аризалар қачон топширилади❓
Ҳозирда kontrakt.edu.uz ахборот тизимида вазирлик ва идоралар ўртасида ота-онанинг педагогик фаолиятини автоматик аниқлаш бўйича маълумотлар базаларини тизимга интеграция ишлари олиб борилмоқда.

Аризаларни қабул қилиш имконияти тез кунларда ишга туширилади. Ариза топшириш жараёни бошланганлиги ҳақида қўшимча эълон берилади.
Катталар канали 👉 @SHOPIRLAR га обуна бўлинг, зўрлари бизда
  • ❤ 47
  • 👍 7
  • 😢 2
More from @shopirlar
  1. Sep 25, 2026#ТЕЗКОР ⚡️Тошкент вилоятида прокурор ёрдамчиси қўлга олинди Тошкент вилояти Оққўрғон туман…
  2. Sep 25, 2026#Диққат #Тарқатинг 1 октябрдан бошлаб Зангиотадаги мост очилар экан Яқинларга юбориб қўями…
  3. Sep 25, 2026#ТЕЗКОР ⚡️Болаларни огоҳлантиринг! 16 ёшли ўсмир қулоғидаги оғриқ сабаб шифокорга мурожаат…
  4. Sep 25, 2026#Дахшат Қозоғистонда Каспий денгизида харбий машғулот чоғида тўфон бўлиб 12 та аскар чўкиб…
  5. Sep 25, 2026#ДАХШАТ #ШОК 🔞🔞🔞Наманганда боғча боласини зўрлаш иши юзасидан бошқа тафсилотлар чиқиб к…
  6. Sep 25, 2026Сувни тик турган ҳолда ичсангиз, қуйидаги муаммоларга тайёр туринг. Яқинларга юбориб огоҳл…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →