Адиз Бобоев "Самарқанд сигарет заводи" фаолияти билан танишди
Ўзбекистонда сотиладиган сигаретларнинг аксарият қисми ушбу корхонада ишлаб чиқарилади.
Корхона 1997 йилда қурилган бўлиб, замонавий юқори технология асбоб-ускуналари билан жиҳозланган. Фабриканинг ишлаб чиқариш ҳажми ва қуввати маҳаллий бозорни тўла қондириб, қўшни давлатларга жаҳон сифати даражасидаги маҳсулотни етказиб бериш имконини беради.
Вилоят раҳбари ишлаб чиқариш цехларида ўрнатилган ускуналар ҳамда маҳсулотлар билан яқиндан танишди. Корхона масъулларининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон тамакиси дунёнинг 10 дан зиёд мамлакатларига, хусусан, АҚШ, Германия, Туркия, Малайзия, Жанубий Африка, Россия мамлакатларига экспорт қилинади.
Адиз Бобоев корхона фаолиятини такомиллаштириш борасида ўз таклифларини бериб ўтди.
👉🏽 Kanalga ulanish: https://t.me/samshahar
🌐 www.facebook.com/samshaharhokim
🌔 samshahar.uz
Post #34592
3.4K






- 👍 10
- 🤔 4
- ❤ 1
- 🔥 1