Samarqand live тажрибаси: танқид эшитилмаса, муаммо йўқоладими?
Самарқанд вилояти мисолидаги энг муҳим масалалардан бири журналистлар кўтарган муаммоларнинг тақдири. Samarqand live таҳририяти таълим соҳасидаги камчиликлар, боғчалар ва мактаблар фаолияти, раҳбарларнинг қарорлари, бюджет маблағлари ва кадрлар сиёсатига доир танқидий материаллар эълон қилиб келади.
Таҳририятнинг кузатувига кўра, сўнгги йилларда бундай танқидларга муносабат билдириш ва уларнинг натижасини жамоатчиликка етказиш борасида сусткашлик кучайган. Бу таҳририятнинг журналистик тажрибасига асосланган баҳоси. Унинг қай даражада тизимли эканини аниқлаш учун эълон қилинган материаллар, расмий мурожаатлар, жавоб хатлари ва кейинги амалий ҳаракатларни солиштириш керак.
Таҳририятнинг аввалдан таълим тизимидаги чиқариб келган айрим муаммоларига умуман муносабат берилмаган. Агар журналистлар кўтарган масала юзасидан масъуллардан жавоб олинмаса, камчилик бартараф этилгани ёки этилмагани ҳақида ахборот берилмаса, жамоатчиликда «Танқид кимга керак?» деган савол пайдо бўлиши табиий.
Аслида, танқидий материалнинг қиймати фақат унинг қанча марта ўқилгани билан эмас, у кўтарган муаммо бўйича қандай натижага эришилгани билан ҳам ўлчанади. Матбуот хизмати эса ана шу жараённинг бир қисми бўлиши шарт.
Samarqand live таҳририяти учун ҳам асосий талаб шу. Танқидга жавоб берилиб, далиллар тақдим этилса ва муаммо ҳал қилинса ҳар қандай масала тугайди.
Давоми 👇
✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
Post #46169
3.21K
- ❤ 7
- 👍 7