Матбуот хизмати фақат ижобий хабарлар учунми?
Давлат ташкилотлари ахборот хизматларининг ижтимоий тармоқлардаги фаолиятига қаралса, кўпинча йиғилишлар, ташрифлар, тақдирлаш маросимлари, янги лойиҳалар ва раҳбарларнинг учрашувлари ҳақидаги хабарларни кўриш мумкин. Бундай ахборотлар ҳам зарур. Аммо ташкилот фаолияти фақат шу воқеалардан иборат эмаску.
Аслида одамларни кўпроқ қийнайдиган саволлар бисёр. Нега мактабда муаммо ҳал этилмаяпти, нима учун боғчадаги камчилик бартараф қилинмади. Бюджет маблағлари қандай сарфланди, масъул ходимга нисбатан қандай чора кўрилди, журналист кўтарган масала бўйича натижа нима бўлди?
Агар ахборот хизмати биринчи турдаги хабарларни мунтазам тарқатиб, иккинчи турдаги саволларга жавоб беришда сусткашлик қилса, у ҳолда жамоатчилик билан мулоқот бир томонлама жараёнга айланади.
Ахборот хизмати ходими раҳбарнинг матбуотдаги расми ва баёнотларини тарқатиш билан чекланмаслиги керак. У ташкилот билан жамият ўртасидаги ишонч кўприги бўлиши лозим. Ахборот хизмати муаммога ҳиссиёт билан эмас, аниқ маълумотлар билан жавоб бериши керак.
Давоми 👇
✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
Post #46167
3.33K
- 👍 9
- ❤ 4
- 🔥 1