Наманганда беморни ногиронлик гуруҳига чиқариб бериш эвазига пора олган оилавий поликлиника мудири ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Уйчи туман бўлими ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда туман тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий поликлиника мудири фуқарони муддатсиз даврга ногиронлик гуруҳига чиқартириб бериш эвазига 500 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
Post #46150
2.92K