🩺 Иш деб соғлиғингиздан айрилманг!
Бир куни юрагингиз безовта қилса, қон босимингиз кўтарилса ёки асабларингиз дош беролмай қолса, шифокор сиздан: «Ишда қанча мукофот олгансиз?» деб сўрамайди. «Нега ўзингизни бунчалик қийнадингиз?» деб сўраши мумкин.
Ишдаги доимий стресс, уйқусизлик, ҳаддан ташқари зўриқиш ва дам олмасдан ишлаш соғлиқ учун жиддий хавф омилларидир.
Энг ачинарлиси, айрим ходимлар раҳбаридан бир кунга жавоб сўрашга уялади, аммо кейин касалхонада ҳафталаб ётишга мажбур бўлади.
Бир ҳақиқатни унутманг: ишхона сизсиз ҳам ишлашда давом этади. Аммо оилангиз учун сизнинг ўрнингизни ҳеч ким боса олмайди.
Меҳнат қилинг. Масъулиятли бўлинг. Лекин соғлиғингизни иш берувчининг олдидаги мажбуриятингизга қурбон қилманг.
Чунки йўқотилган ишни қайта топиш мумкин. Йўқотилган соғлиқни эса ҳар доим ҳам қайтариб бўлмайди.
✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
Post #46142
3.92K
- 👍 27
- ❤ 10
- 💯 3
- 🏆 2
- 😁 1
- 😱 1