Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон мудофаа вазири бўлди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ботир Қудратхўжаев номзодини мудофаа вазири лавозимига маъқуллади. Маълумки, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, вазирлар лавозимига номзодлар тайинловдан олдин Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Ботир Қудратхўжаевнинг Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимига номзоди депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, маъқулланди.
Шу муносабат билан Шухрат Ғайратжонович Холмуҳамедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимидан озод этилди.
✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
Post #46118
1.79K

- ❤ 2
- 👍 1