🏔️Дунёдаги энг баланд тўғон Марказий Осиёда қурилмоқда
Тожикистондаги Роғун ГЕСи тўғонининг баландлиги 190 метрга етди. Аммо бу ҳали унинг ярмидан сал кўпроғи. Лойиҳа якунлангач, тўғон 335 метр баландликка чиқиши режалаштирилган. Шунда Роғун дунёдаги энг баланд тўғонга айланиши кутилмоқда.
Бу фақат Тожикистон учун эмас, қўшни давлатлар учун ҳам муҳим. Ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг бир қисмини Ўзбекистон ва Қозоғистонга экспорт қилиш кўзда тутилган.
✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
Post #46076
3.04K
- 👀 6