Значит, Рус тилида феъллар иккита турга бўлинади, яъни
🔵"совершённый вид"(якунланган) (кейинги ўринларда - СВ) ва
🔴"несовершённый вид"(якунланмаган) (кейинги ўринларда - НСВ).
🔵"Совершённый" турдаги феъллар👉 иш-ҳаракати якунланганлиги, мақсадга эришилганлиги, яъни шахс томонидан бирор-бир иш якуни бўйича мамнуният ҳисси борлигини билдиради. Ушбу феъллар аксарият ҳолатларда олд қўшимча билан шаклланади (юқорида олд қўшимчалар жадвали бериб ўтилган) ва ЧТО СДЕЛАТЬ❓(нима қилайин❓ нима қилиш керак❓) саволига жавоб беради (бу ерда С- олд қўшимчадир).
☝️Яна бир нарсага эътибор бериш керак, "совершённый" турдаги феълларда фақат иккита замон мавжуд: 👉ўтган👈 ва
👉келаси👈 замонлар.
🔹Ўтган замонда бериладиган саволлар:
🚩что сделал?
(нима қилди? - м.р.)
🚩что сделала?
(нима қилди? - ж.р.)
🚩что сделало?
(нима қилди? - ср.р.)
🚩что сделали?
(нима қилишди?)
🔸Келаси замонда бериладиган саволлар (яна бир нарса, НСВ феълларда келаси "БУДУ"сиз шаклланади):
🚩что сделаю?
(нима қиламан)
🚩что сделает?
(нима қилади?)
🚩что сделают?
(нима қилишади) ва ҳ.к.
📌Масалан:
Увидеть - (кўриб қолмоқ)
🔮(бу ерда У- олд қўшимчадир. Олд қўшимчаларни ёд олиш фантаскадир, уларни фақат рус тилида кўпроқ латифалар, эртаклар ўқиб, фильмлар кўриб тушуниш мумкин, ҳуллас бу осон иш эмас😬, лекин иложи бор😉. Фақат сизда қунт ва хоҳиш талаб қилинади)
🔻прошедшее время
🔸Я/Ты/Он увидеЛ
🔸Она увидеЛА
🔸Оно увидеЛО
🔸Мы/Вы/Они увидеЛИ
🔻будущее время
▪️Я увижу
▪️Ты увидешь
▪️Он/она/оно увидет
▪️Мы увидем
▪️Вы увидете
▪️Они увидят
👉 @Rustili
Post #43025
10.6K
- ❤ 9
- 👍 3
- 🤔 1