Абу Дардо розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
🔸 Аллоҳга ширк келтирма, агар қийма-қийма қилиб ташлансанг ҳам, ўтга солиб ёқилсанг ҳам.
🔸 Фарз намозни қасддан тарк қилма. Ким фарз намозни қасддан тарк қилса, унда Аллоҳнинг зиммаси қолмайди.
🔸 Хамр (ароқ) ичма, чунки хамр барча ёмонликларнинг калитидир.
🔸 Ота-онангга итоат қил. Агар улар сенинг бу дунёдан чиқиб кетишини буюрса ҳам улар учун чиқ. (Яъни мол-дунёларингни сарфла деса сарфлагин)
🔸 Ишбошилар билан мансаб талашма, гарчи
ўша мансабга ўзингни лойиқ деб билсанг ҳам.
🔸 Жанг пайтида душмандан қочма, гарчи ҳалок бўлсанг ҳам, шерикларинг қочиб кетса ҳам.
🔸 Топганингдан аҳлингга инфоқ қил.
🔸 Аҳлинг бошига асоингни кўтарма.
🔸 Ва уларни Аллоҳ азза ва жалладан қўрқит.
Одоблар хазинаси китобидан.▫️Суннатга амал қилиб яшашда Аллоҳ иймонимизни мустаҳкам қилсин!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
