TGViewer
Ravza.uz | Rasmiy kanal Ravza.uz | Rasmiy kanal @ravza_uz · 17.2K subscribers
Post #97542 1.68K

Forwarded from Muslim.uz

#xabar #haj2027 #tayyorgarlik #muhokama
🕋 “ҲАЖ – 2027” МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
 
✅ Бугун, 14 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари “Ҳаж – 2027” мавсумига тайёргарлик ишларини Саудия Арабистони мутасадди идоралари вакиллари билан муҳокама қилдилар.


⏺Учрашувда ар-Рифода ҳаж хизматлари муассасаси вакиллари Носир бин Абдуллоҳ Саружий, Фуод бин Абдулазиз Факираҳ, Дин ишлари бўйича қўмита Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими бошлиғи Бобомурод Рустамов ҳамда Диний идора ҳузуридаги “Ҳаж ва Умра” маркази раҳбари Мақсуд Каримов ва бошқа мутасаддилар иштирок этди.

💬 Мулоқот аввалида томонлар икки мамлакат раҳбарларининг кўп қиррали муносабатлари натижасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари янги босқичга олиб чиқилгани, хусусан, ҳаж ва умра зиёратчилари учун кўрсатилаётган хизматлар савияси юксак даражага кўтарилганини эътироф этдилар.

🕋 Музокаралар чоғида Мино, Арафот ва Муздалифа водийларида ҳожиларга муносиб хизмат кўрсатиш, улар учун зарур шароитларни яратиш батафсил муҳокама этилди. Жумладан, ҳожилар учун муборак масканларда шинам чодирлар ташкил этиш, транспорт ва озиқ-овқат таъминотини янада такомиллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

🗣 Шунингдек, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари “Ҳаж – 2027” мавсумига ҳаж зиёратчиларига хизмат кўрсатиш, уларга муносиб ва шинам шароитлар яратиш ҳамда ташкилий ишларини янада кучайтириш муҳимлигини алоҳида таъкидладилар.


✅ Бу ишлар замирида эса битта улуғ мақсад —  ҳар бир ҳожига муносиб эътибор ва ҳурмат кўрсатиш, ибодатни энг қулай ва руҳий осудаликда адо этиш имконияти ётади.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
  • 👍 1
More from @ravza_uz
  1. Oct 14, 2026#muftiy_minbari Кўнгил олувчи бўлинг 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИН…
  2. Oct 14, 2026НАМОЗ ВАҚТЛАРИ (Наманган вақти билан) Эртага Пайшанба - 15 Октябр, 2026 й - 04 Жумодул Авв…
  3. Oct 14, 2026#Янгиликлар #Қабул ✅МУРОЖААТЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ 📝14 октябр чоршанба куни Нама…
  4. Oct 14, 2026#Видео 📱🗣БУ АМАЛ ФАРЗДИР..... ✅Муҳаммад Айюб Фахриддинов, Давлатобод тумани "Юсуфхон ўғл…
  5. Oct 14, 2026#МАҚОЛА #ИНСОН #ЖАМИЯТ ХАМР ВА ҚИМОР — ИНСОН ВА ЖАМИЯТ УЧУН ҲАЛОКАТ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈…
  6. Oct 14, 2026#МАҚОЛА #ЖАМИЯТ #МЎМИН ЖАМИЯТГА ФОЙДА КЕЛТИРИШ — МЎМИНЛИК АЛОМАТИ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →