#диний_маърифий_ҳаёт
🗣Диний идорада Польша муфтийси билан учрашув бўлиб ўтди
...Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Польша мусулмонлари уюшмаси раиси, муфтий Томаш Мишкевич бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқотда уламолар ўртасида тажриба алмашиш, зиёрат туризми ҳамда «Ҳалол» стандартлари йўналишида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди...
➡️Батафсил
🗣 Юртимиздаги 31 та "Қуръони карим ва тажвид" курсида навбатдаги машғулотлар бошланди
...Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари ҳамда илмий мактаблар қошидаги «Қуръони карим ва тажвид» курсларида навбатдаги давра машғулотлари бошланди. Ҳозирга қадар 100 мингдан зиёд юртдошимиз мазкур курсларда таҳсил олиб, ўқишни муваффақиятли тамомлади...
➡️ Батафсил
🗣 Бухорода ободончилик ва хайрия: янги қурилиш ҳамда эҳтиёжмандларга кўмак
...Бухоро вилояти Ромитан туманидаги «Ҳазрати Умар» жоме масжидида янги таҳоратхона қурилишига оқфотиҳа берилиб, илк ғишт қўйилди. Шунингдек, «Вақф» фонди вилоят филиали ташаббуси билан Жондор туманида кўзи ожиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 30 дан зиёд оилага хайрия ёрдами етказилди...
➡️ Батафсил (масжид) | Батафсил (хайрия)
🗣 Фахриддин ар-Розий мадрасасида «Талабалар кубоги» якунланди
...Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом таълим муассасасида талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган футбол мусобақаси якунланиб, ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди...
➡️ Батафсил
#yangiliklar #dayjest
📝Баҳриддин Хушбоқов
🖌Баҳром Икромов
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook








