TGViewer
Ravza.uz | Rasmiy kanal Ravza.uz | Rasmiy kanal @ravza_uz · 17.2K subscribers
Post #97447 1K

Forwarded from Muslim.uz

#xabar #namangan #avtomobil
🚗 НАМАНГАН ВАКИЛЛИГИГА ЯНГИ ХИЗМАТ АВТОМОБИЛИ ТОПШИРИЛДИ

🎀🤝 Бугун, 11 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан диний-маърифий соҳада самарали фаолият юритиб келаётган Наманган вилояти вакиллиги жамоасига замонавий «Leapmotor» русумли хизмат автомобили тантанали равишда топширилди.


💬 Маросимда сўзга чиққанлар сўнгги йилларда муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан диний-маърифий соҳани изчил ривожлантириш, миллий-диний қадриятларимизни равнақ топтириш ҳамда диний соҳа ходимлари самарали фаолият юритиши учун қулай шароитлар яратиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этилаётганини эътироф этдилар.

✅ Ана шундай хайрли ишларнинг узвий давоми сифатида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ҳудудий вакилликларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолият шароитларини янада яхшилаш ҳамда ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


🕌Жумладан, Наманган вакиллиги учун янги, барча қулайликларга эга бинолар ажратилиб, зарур маблағлар йўналтирилгани бунга ёрқин мисолдир. Мазкур эзгу саъй-ҳаракатларнинг давоми сифатида вилоят вакиллигига янги хизмат автомобили ҳам тақдим этилди.

💬 Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Наманган вилояти вакиллиги янги биносининг очилиш маросимида ҳудуддаги диний-маърифий фаолиятни янада жонлантириш ва хизмат кўламини кенгайтириш мақсадида янги хизмат автомобили ажратилишини маълум қилган эдилар.


💬 Топшириш жараёнида сенатор, “Нуроний” жамғармаси Наманган вилояти бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов, Диний идоранинг Молиявий таҳлил ва назорат бўлими бошлиғи Исломиддин домла Зуҳриддинов, Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Саматов, фахрийлар, нуронийлар ва диний соҳа ходимлари иштирок этди.

⏺ Бундай юксак эътибор ва ғамхўрлик соҳа ходимларининг масъулиятини янада ошириш, ҳудудий вакиллик фаолиятини замон талаблари асосида самарали ташкил этиш ҳамда жойлардаги диний-маърифий тарғибот ишлари сифатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.


🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ва савобли ишларга ҳисса қўшган барча мутасаддилардан рози бўлсин, ушбу эзгу ташаббусларни хайрли ва давомли қилсин!

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
  • 🥰 3
  • 👍 1
More from @ravza_uz
  1. Oct 11, 2026​​ОЛТИН ЎГИТ Иброхим ибн Адҳам ўзига насиҳат қилишини сўраган бир кишига қуйидаги маслаҳат…
  2. Oct 11, 2026#Ҳуфтон_азони ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали. 📖┠ Ҳуфтон азони 💾┠ 9.9 М…
  3. Oct 11, 2026#xabar #namangan #avtomobil 🚗 НАМАНГАН ВАКИЛЛИГИГА ЯНГИ ХИЗМАТ АВТОМОБИЛИ ТОПШИРИЛДИ 🎀🤝…
  4. Oct 11, 2026#ҳикмат ​​Ҳар биримизнинг ошкор бўлмаган, овоза қилинмаган гуноҳимиз бор. Ушбу ҳолат айбу…
  5. Oct 11, 2026ИНСОННИ БАХТЛИ ҚИЛУВЧИ ХИСЛАТЛАР — Мустаҳкам иймон, соғлом эътиқод. — эзгу амаллар, савобл…
  6. Oct 11, 2026#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалл…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →