✅МУРОЖААТЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ
📝30 сентябр чоршанба куни Наманган вилояти бош имом хатиби, Уламолар Кенгаши аъзоси Абдуллоҳ домла Саматов ҳудудлардан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тингладилар.
📍Қабул жараёнида фуқароларнинг масжидлар ҳолати, мерос, оилавий масалалар, савдо, олди-сотди каби масалалар юзасидан мурожаатлари кўриб чиқилди.
🌙 Дарҳақиқат, бировнинг дардини енгиллатиш, ташвишни осон бартараф этилишига ҳисса қўшиш – савоби улуғ амалдир!
Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "... Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишини аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади", деганлар (Имом Бухорий ривояти).
🟢 Ана шу набавий таълимотга мувофиқ, мутасаддилар билан бирга турли масалалар билан мурожаат қилган фуқароларнинг ташвишлари аришига кўмаклашилди. Илиқ кутиб олинган фуқаролар мутасаддилардан мамнун бўлиб, мурожаатлари ижобий ечим топганидан мамнун бўлдилар.
🕌 Қабул жараёнлари ҳудудлардаги барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube





