АЛЛОҲ ТАОЛОГА БЎЛГАН МУҲАББАТНИ ЖАМ ҚИЛУВЧИ САБАБЛАР.
Мазкур сабаблар ўнтадир:
1. Қуръони Каримни тадаббур ила, маъноларини фаҳмлаб қироат қилиш;
2. Фарз ибодатларни тугал қилгандан кейин нафл ибодатлар ила Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш. Бу нарса муҳаббат даражасидан ўтиб, маҳбубиятга эриштиради;
3. Барча ҳолатларда тил, дил, амал ва ҳол билан Аллоҳ таолонинг зикрида бардавом бўлиш. Банданинг зикрдан бўлган насибасига қараб, муҳаббатдан бўлган насибаси белгиланади;
4. Ҳавойи нафс ғалаба қилганда, ўзинг хоҳлаб турган нарсалардан Аллоҳнинг амрини устун қўймоғинг;
5. У Зотнинг исмлари, сифатларини яхши мутолаа ва мушоҳада қилиш, таниш. Бас, ким Аллоҳ таолони Унинг исмлари ва сифатлари билан таниса, шубҳасиз, Уни яхши кўради;
6. У Зотнинг зоҳирий ва ботиний яхшилиги, эҳсони, неъматларини мушоҳада қилиш;
7. Аллоҳ таолонинг олдида қалбнинг бутунлай синиши;
8. Илоҳий нузул вақтида (кечанинг учдан бири қолганда) У Зот билан холи қолиб, муножот қилиш ва каломини тиловат қилиш. У Зотнинг ҳузурида бандалик одобларини ўрнига қўйиш ва бу ҳолни истиғфор ҳамда тавба ила хатм қилиш;
9. Содиқ муҳаббатлилар мажлисларида ўтириб, уларнинг каломларидан энг ширин меваларини териш;
10. Аллоҳ таоло билан қалб орасида тўсиқ бўладиган ҳар бир нарсадан узоқда бўлиш.
«Руҳий тарбия» китобидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Post #97011
2.5K