#Ҳадис
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси нафл ибодатда узоқ турдилар, ҳатто муборак оёқлари толди. Шунда Оиша розияллоҳу анҳо айтдилар: «Ахир Аллоҳ таоло сизнинг аввалги ва охирги гуноҳларингизни мағфират этмаганми?». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб бериб айтдилар: «Шукр этувчи банда бўлмайинми?»
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Қаранг, икки олам сарвари бўлган зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг маҳбуб, гуноҳлари мағфират қилинган Расули бўлсалар ҳам, кўпроқ ибодат қилардилар, бу ҳақида сўралганда, «Шукр этувчи банда бўлмайинми?» деб тушунтиряптилар. Бу эса шукрнинг нақадар муҳим амаллардан эканини кўрсатади. Аллоҳ таоло бизга сон-саноқсиз неъматлар ато қилди ва қилмоқда. Танамизнинг бус-бутунлиги, сув, ҳаво, ҳаёт ва энг муҳими иймон неъматини бериб қўйди. Булар ҳақида тафаккур қилиб, Роббимизга шукр қилишимиз керак.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Post #96984
3.11K

- 👍 8
- 🔥 1