АЛЛОҲ ҲУЗУРИДА ИНСОНЛАРНИНГ ДАРАЖАЛАРИ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
Аллоҳ ҳузурида инсонларнинг энг яхшиси:
• Ўзгаларга фойдаси энг кўп тегадиганидир.
• Энг ёмони умри узун, амали бузуқ бўлганидир.
• Инсонларнинг энг ёқимсизи ёлғиз ўзи овқат еб, меҳмонини тунаб қолишга таклиф қилмаган, қулини урган, бойга иззат-икром кўрсатиб, камбағални хўрлаган кимсадир.
• Бундан-да ёмони ҳаром ичида яшаб, ҳаром ичида ўлганидир.
• Бундан ҳам ёмони умри узун, амали ёмон ва гуноҳларидан тавба этмаган, ҳамда шу ҳолда Аллоҳнинг кечиришини орзу қилганидир.
• Бундан-да ёмони мусулмон биродарига ўзини садоқатли кўрсатиб, орқасидан хоинликни режалаштиргандир.
• Бундан-да ёмони умрининг бошини ғафлатда ўтказиб, охирини Аллоҳга тоат қилишда сустлик қилган кимсадир.
Имом Шаъроний.
“Пайғамбаримизнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга насиҳатлари” китобидан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Post #96983
3.34K