#Қонунчиликдаги_янгиликлар
ОДАМ САВДОСИДАН ЖАБРЛАНГАН ШАХСЛАРГА ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 6 октябрдаги 539-сон қарори билан одам савдосидан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари белгиланди.
Қарорга мувофиқ:
🔹 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказининг бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларининг чекланган умумий сони 11 та штат бирлигидан иборат этиб белгиланди.
🔹 Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг хизматларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш ва уларга ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
🔹 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Рақамли технологиялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда 2026 йил 1 ноябрга қадар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимини такомиллаштириш ва заруратга кўра уни бошқа ахборот тизимлари билан интеграция қилишни таъминлайди.
📲 Ҳуқуқий янгиликлардан хабардор бўлиш учун каналга обуна бўлинг! @iiv_huquqiy_targibot
Post #81284
732