#Биласизми?
📌 Меморандум нима?
Меморандум — икки ёки ундан ортиқ томон ўртасидаги келишувлар, ўзаро англашув, ниятлар ёки ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб берувчи расмий ҳужжат.
🤝 Меморандумда, одатда, томонларнинг:
▪️ ўзаро ахборот алмашиши;
▪️ тажриба алмашиши;
▪️ қўшма тадбирлар ўтказиши;
▪️ ўқув ва семинарлар ташкил этиши;
▪️ ҳамкорликнинг бошқа йўналишлари
белгилаб қўйилади.
⚖️ Муҳим: меморандум ҳар доим ҳам юридик мажбурият юкловчи шартнома ҳисобланмайди. Унинг ҳуқуқий аҳамияти ҳужжатда белгиланган шартлар ва мазмунга боғлиқ.
📍 Шунингдек, меморандумда белгиланган ҳамкорлик йўналишлари бўйича аниқ мажбуриятлар кейинчалик алоҳида шартнома ёки келишувлар билан расмийлаштирилиши мумкин.
📲 Ҳуқуқий янгиликлардан хабардор бўлиш учун каналга обуна бўлинг! @iiv_huquqiy_targibot
Post #81067
581

- ❤ 1