Жиноят ишлари бўйича Амудараё тумани суди раиси Ж.Балтабаев томонидан тумандаги "Бой овул" макон фуқаролар йиғини биносида сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Суд иши давомида қонунларга риоя этганлиги ва намунали хулқ-атворга эга бўлганлиги учун туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи назорати остида жазо муддатни ўтаётган 14 нафар шахс муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод қилинди.
Азамат ПИРНИЯЗОВ,
ўз мухбиримиз.
Қорақалпоғистон Республикаси.
✅@Postdarasmiy


