Яккабоғ тумандаги 21-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи ёшлар ўртасида "Йўл ҳаракати қоидаларига эътибор болаликдан бошланади" мавзусида тушунтириш-тарғибот тадбирларини ташкил этишди.
Тадбирда туман ИИБ ЖХҲ ЙҲХ бошлиғи, капитан Нодирбек Муродов йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, ҳаракатланишда қоидаларга амал қилиш борасида ўз фикр ва тавсияларини ўқувчиларга амалий тарзда кўрсатиб берди.
Туман ММТБ масъул ходими билан ҳамкорликда амалга оширилган тадбир мактаб ўқувчиларининг йўл ҳаркати қоидалари борасидаги билимларини бойитди.
Яккабоғ туман ММТБ ахборот хизмати.
✅@Postdarasmiy