📌 #Биласизми
Транспорт воситаларини маст ҳолатда бошқариш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
📖Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддасига кўра:
🚘 Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ёхуд шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида бошқариши, — транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан уч йил муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
📖Жиноят кодекснинг 261¹-моддасига кўра:
⚖️Агар мазкур қилмишни такроран бир йил ичида содир этадиган бўлса-уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади.
📲 Ҳуқуқий янгиликлардан хабардор бўлиш учун каналга обуна бўлинг! @iiv_huquqiy_targibot
Post #80919
906
