Фарғонада ёшлар учун халқаро таълим имкониятлари кенг тарғиб қилинмоқда!
Мамлакатимизда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг дунёнинг етакчи университетларида таҳсил олишига кўмаклашиш ҳамда халқаро миқёсда рақобатбардош, замонавий билим ва кўникмаларга эга кадрларни тайёрлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.
📌Шу мақсадда Фарғона вилоятида «Эл-юрт умиди» жамғармаси кунлари доирасида кенг кўламли учрашув ва тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
🎓 Тадбирнинг биринчи қисми, Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида ўтказилиб, вилоятдаги барча олий таълим муассасалари ҳамда барча туман (шаҳар) ларидаги ёшлар "ZOOM" платформаси орқали мулоқотларда иштирок этди.
🎓 Иккинчи қисми, Фарғона шаҳридаги Президент мактаби битирувчилари билан ташкил этилиб, учрашувларда «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан яратилган имкониятлар, хорижда таълим олиш учун очиқ стипендия танловлари, номзодларга қўйиладиган талаблар, саралаш босқичлари ҳамда халқаро таълимга тайёргарлик масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Ташкил этилган тарғибот тадбирларига вилоятдаги 4 минга яқин ёшлар қамраб олинди.
Каналга уланиш учун: 😎 @BSA_fergana
Post #22966
259
Forwarded from Boshqaruv samaradorligi agentligi (Farg'ona viloyati)🇺🇿








