Иқтисодчи Ботир Қобилов InFinBank кузатув кенгаши таркибига кирди
InFinBank акциядорлари иқтисодчи Ботир Қобиловни банк кузатув кенгашининг мустақил аъзоси этиб сайлади. У 9 октябрдан ваколати муддатидан олдин тугатилган Шуҳрат Мирзараҳимов ўрнини эгаллади. Ҳарвард бизнес мактабида PhD даражасини олган Қобилов ҳозир Далласдаги Техас университетида ассистент-профессор бўлиб ишлайди.
👉 https://pinkod.uz/1370b8
@pinkoduz
Post #1996
580
