Ўзбеклар жуда бетоқат халқда мана бу қиз Тошкентдаги православлар черковини томоша қилиш мақсадида киргани учун қарғаб ҳар бало деб изоҳ ёзиб ташлашган. Нега биздаги ўзини мусулмон ҳисоблайдиган жуда кўпчилик тоқатсиз одамлар эканига ҳали ҳам тушунмайман...
Нима черковни томоша қилса диндан чиқиб қоладими?
Мен ўзим бошқа дин вакили бўлган қанча сайёҳларни ўзимизнинг масжидларга олиб кириб айлантирганман, уларни эътиқоди ўзгариб қолмаган, ёки бирорта чет эллик уларга нега бошқа дин вакилларининг муқаддас жойларига кирдинг ҳам демаган, чунки чет элларда мияси ахлатга тўла одамлар йўқ.
Онам мана ҳақиқий мусулмонлар. Санкт Петербург шаҳридаги ҳамма черковни томоша қилиб, керак бўлса ичида намоз ўқиб ҳам чиққанлар😄
Нега шунақасизлар, нега шунчаки негативсиз қабул қилишни ўрганолмайсизлар?
Мана шу видеодаги синглимизга эса духи баландлиги учун раҳмат айтаман, ўрнида мен ҳам кириб томоша қилган бўларди. Агар бошқа дин вакилларининг муқаддас жойларини кўргани учун эътиқодига зарар етадиган бўлса муаммо эътиқодда.
Радикал фикрлашни бас қилайлик барака топкурлар
🇺🇿@Otabek
Post #13314
5.77K
- 👏 109
- 💯 48
- 👍 22
- 😡 4