⚡️Диёра Келдиёрова халқаро мусобақада олтин медални қўлга киритди
Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Диёра Келдиёрова икки йиллик танаффусдан кейин татамига қайтиб, халқаро мусобақада олтин медални қўлга киритди.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Қозоғистонда ўтказилаётган «Aktau Asian Open 2026» турнирида 52 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этди ва мусобақа ғолибига айланди.
Ҳамюртимиз финал баҳсида озарбайжонлик рақибини муддатидан аввал мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Шу тариқа Диёра Келдиёрова халқаро майдонга муваффақиятли қайтишини намойиш этди ва Ўзбекистон делегациясига навбатдаги олтин медални тақдим қилди. У икки йилдан буён фарзанд тарбияси билан банд бўлиб, халқаро мусобақаларда қатнашишни тўхтатиб турган эди.
🤝@OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!
Post #131375
78.1K
- 👍 758
- 🔥 101
- 💯 16
- 🗿 6
- 👎 1
- 😁 1
- 😱 1