Президентнинг 2026 йил 14 октябрдаги қарори билан зўравонликдан жабрланган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг қайта руҳий жароҳатланишининг олдини олиш чоралари белгиланди.
📌 Асосий ўзгаришлар:
➖ Самарқанд шаҳрида халқаро «Барнаҳус» модели асосида «Нажот» болалар маркази ташкил этилади;
➖ болалар билан боғлиқ процессуал ҳаракатлар психолог хулосаси асосида, махсус тайёрланган прокурор иштирокида ўтказилади;
➖ сўроқ ва бошқа процессуал ҳаракатлар аудио-видеоёзувга қайд этилиб, далил сифатида қабул қилинади. Бу болани судда қайта сўроқ қилиш заруратини камайтиришга хизмат қилади;
➖ жабрланувчи боланинг гумон қилинувчи, айбланувчи ва уларнинг ҳимоячилари билан қонуний вакили иштирокисиз бевосита учрашишига йўл қўйилмайди;
➖ 2027 йил 1 январдан болалар билан ишлашга махсус тайёрланган адвокатлар корпуси шакллантирилиб, жабрланувчи ёки гувоҳ болаларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади;
➖ болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга ихтисослашган 1246 ишонч телефони 112 ягона диспетчерлик хизмати билан интеграция қилинади.
Самарқанд тажрибаси асосида «Барнаҳус» моделини мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам жорий этиш имконияти кўриб чиқилади.
🤝@OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!