Фуқаролардан 8 миллион доллар ўмарган кибержиноятчилар қўлга олинди.
Тошкент шаҳри ва вилоятида яшовчи беш нафар шахс Миробод туманида сохта колл-марказ ташкил этиб, фуқароларнинг банк карталаридан пулларни ўзлаштирган ва онлайн кредитлар расмийлаштирган.
Дастлабки маълумотларга кўра, жиноий йўл билан қўлга киритилган 8 миллион доллар криптоактивларга айлантирилиб, хорижга чиқарилган ва легаллаштирилган.
Жиноят иши қўзғатилиб, гуруҳга алоқадор 10 нафар шахс аниқланган. Улар орасида йирик банклардан бирининг киберхавфсизлик ходими ҳам бор.
🤝 @OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛ
Post #131233
74.3K

- 🔥 74
- 🤣 59
- 😱 31
- 🤬 14
- 👍 7
- 🤔 4
- 🗿 1