❗️«Отпуска»га чиқмаса, куйиб кетадими?
Меҳнат ҳуқуқларини билиш доим фойдали
Айрим ходимлар иш кўплиги ёки бошқа сабабларга кўра йиллик меҳнат таътилига чиқишни кечиктиради. Баъзилар эса фойдаланилмаган таътил кунлари маълум муддатдан кейин куйиб кетади, деб ўйлайди. Аммо йиллик меҳнат таътилидан фойдаланилмагани ходимнинг ушбу ҳуқуқи автоматик равишда йўқолишини англатмайди.
Ўзбекистон меҳнат қонунчилигига кўра, ходим йиллик меҳнат таътили олиш ҳуқуқига эга. Таътилдан фойдаланиш тартиби меҳнат қонунчилиги ва иш берувчи тасдиқлаган таътиллар жадвали асосида белгиланади.
🤝@OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!