2026 йил 5–6 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган ARCHICA 2026 халқаро меъморчилик конгресси доирасида Engelberg бренди Марказий Осиё профессионал меъморчилик ҳамжамияти ривожига қўшган ҳиссаси учун ташаккурнома билан тақдирланди.
«Engelberg фалсафаси муҳандислик аниқлиги, ҳар бир деталга эътибор ва сифатга нисбатан муросасиз ёндашув каби принципларга асосланади. Биз ўз фаолиятимизни фақат ром ва фасад тизимларини ишлаб чиқариш билан чекламаймиз. Бизнинг мақсадимиз — меъморлар имкониятларини кенгайтирадиган, илғор архитектуравий ғояларни рўёбга чиқаришга хизмат қиладиган ва замонавий меъморчиликнинг янги стандартларини шакллантирадиган технологияларни ривожлантириш. Шу боис профессионал меъморчилик ҳамжамияти томонидан билдирилган эътироф биз учун алоҳида аҳамиятга эга»,
— деди Engelberg бренди раҳбари Санжар Уматов.
Конгресс Марказий Осиёнинг етакчи меъморлари ва дизайнерларини бирлаштирди. Тадбирнинг ишбилармонлик дастури доирасида Engelberg брендини стратегик ривожлантириш бўйича маслаҳатчи Равшан Канаатов «Муҳандислик аниқлиги ва меъморчилик эркинлиги» мавзусида маъруза қилди.
Тақдимот бренднинг технологик имкониятлари ҳамда Марказий Осиёда ойналаш соҳасининг замонавий тенденцияларига бағишланди.
📱 Батафсил маълумот учун:
+998550001000
📱Facebook | 📱Instagram | 🕊Telegram

