🚨ЧИЛОНЗОРДА ГИЁҲВАНДЛИК ВА ПСИХОТРОП МОДДАЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ҲОЛАТ АНИҚЛАНДИ
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ички ишлар органлари ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган шахслар Янги Ҳаёт туманида ушланди.
Уларнинг яшаш хонадонларида ўтказилган кўздан кечириш жараёнида турли хилдаги психотроп ва гиёҳвандлик моддалари аниқланди. Мазкур моддалар белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда иш олиб борилмоқда.
🤝 @OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛ
Post #131144
57.7K